Бир куни ҳиндулар қабиласи бошлиғи қабиладошларига ядро қуроли ясашни буюрибди. Қабиладагилар дарҳол битта катта дарахтни йиқитиб, ичини ўйиб, порох билан тўлдиришибди. Четига пилик ҳам ўрнатишибди.— Энди қайси давлатга отамиз бу қуролни?, - дебди қабилабоши.— Америкага!, - дебди ҳамма.Бир пайт ҳиндулар пиликни ёқиб юборишган экан, ҳамма ёқ портлаб, тўс-тўполон бошланиб кетибди. Шунда ҳиндулар бошлиғи вайроналар орасидан:— Бизда шунақа бўлса, Америкада нима бўлаётган экан?!, - деб бақирармиш. (© https://latifa.uz/show/1846)